Хабарлар

Samarqand shahar maktabgacha ta'lim tashkilotlarida turli tadbirlar, tarbiyalanuvchilar ishtirokida qiziqarli ochiq mashg'ulotlar o'tkazib kelinadi.

29-10-2019 10:18   330

Bolalar qalbiga ona-Vatanga muhabbat, uning betakrorligi va muqaddasligiga ishonch, buyuk mustaqilligimizga sadoqat ruhini singdirib kelayotgan tarbiyachi-pedagoglar bugungi kunda jajji o'g'il-qizlarimizning tasavvurlarini jannatiy o'lkamizning tarovatli kuz fasli, uning ziynati haqidagi ma'lumotlar bilan yanada boyitmoqda.

21-oktabr O`zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun

26-10-2019 06:21   320

O‘zbekiston Respublikasining «Davlat tili haqida»gi Qonuni qabul qilinganining o‘ttiz yilligini keng nishonlash to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori e’lon qilindi.

18-октябрь "Самарқанд шаҳри куни" муносабати билан мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган тадбирлар.

18-10-2019 12:19   321

Байрам шаҳардаги 41, 121 ва 126 мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар иштирокида кенг нишонланди.

78-махсус МТМда Семинар-тренинг ўтказилди

27-04-2019 09:50   408

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 78-махсус мактабгача таълим муассасасида 2019 йил 27 март куни “Эшитишда нуқсони бўлган  болаларга таълим тарбия беришда ҳамкорлик ва коррекцион ишларнинг олиб бориш” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди.  Семинарда  шаҳардаги 4 та махсус мактабгача таълим муассасаси ходимлари, шаҳар бўлими ва мутасаддий ташкилотлар иштирок этишди.

Семинар ўтказилди

24-04-2019 10:29   492

Жорий йилнинг 24 апрель куни Самарқанд шаҳридаги 94-мактабгача таълим муассасасида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда “Илк қадам” Давлат дастури асосида бир кунилик иш жараёни намунали тарзда кўрсатиб берилди. Тренингда иштирокчилар учун мактабгача таълим муассасасида болаларни кутиб олишдан тортиб, эрталабки бадан тарбия, нонушта жараёни, кунлик машғулот олиб бориш, мусиқа ва спорт машғулотларини ташкил этиш каби жараёнлар тўлиқ кўрсатиб берилди.

60-махсус МТМда Наврўз байрами ўтказилди

02-04-2019 10:06   495

Жорий йилнинг 2019 йил 1 апрел Самарқанд шаҳар 60-махсус мактабгача таълим муассасасида “Навруз-умумхалқ байрами” га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ота-оналари билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда тарбияланувчилар ўз мусиқий чиқишлари билан йиғилганларининг эътиборини тортди. Бундан ташқари, миллий урф-одат ва анъаналаримиздан “Келин салом” намойиш этилди ҳамда ота-оналар билан миллий ҳаракатли ўйинлар ижро этилди. Наврўз байрамининг анъанавий таоми ҳисобланган “Сумалак” ҳақидаги ривоят саҳна кўриниши тарзида намойиш этилди.

Ҳашар- элга ярашар

16-03-2019 13:43   451

Жорий йилнинг 16 март куни Наврўз умумхалқ байрами арафасида Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасаларида оммавий ҳашар ўтказилди. Жумладан, 122-сон мактабгача таълим муассаса ҳудуди ободонлаштирилди, мавжуд дарахтларга шакл бериб, оқланди ҳамда 100 тага яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.   

«Соғлом овақатлантиришни ташкил этиш ойлиги» доирасида ўқув семинар ўтказилди.

02-03-2019 11:59   423

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 2019 йил 27 февралдаги “Мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овақатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги  2/36-сонли қўшма қарорига асосан жорий йилнинг 2 март куни Самарқанд шаҳридаги 94-мактабгача таълим муассасасида тизимда фаолият юритаётган ошпазлар учун ўқув семинари ўтказилди.

Жанубий Кореянинг Сеул Университети билан ҳамкорликда

22-01-2019 07:05   490

Жанубий Кореянинг Сеул Университети талабалари мактабгача таълим тизимини ривожалантириш ва тажриба алмашиш мақсадида Самарқанд шаҳаридаги 79-, 99-мактабгача таълим муассасаларида машғулот ўтказишди.

Семинар - тренинг ўтказилди

19-01-2019 07:02   463

Самарқанд шаҳридаги 107-мактабгача таълим муассасасида тизимда фаолият кўрсатаётган педагоглар учун "Мактабгача таълим муассасаларида педагогик назоратни ташкил этиш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

 < 1 2 3 4 5 >