Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

2020 йил 22 январь куни Самарқанд шаҳридаги Зарафшон МФЙда 2019 йилги Инвестиция дастури асосида қайтадан қурилган 7-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Тадбирда шаҳар ҳокими Б.Облакулов, сектор раҳбарлари ва Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Ў.Халилов болажонларни ҳамда уларнинг ота-оналарини ушбу замонавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаганлиги билан табриклади.

Ушбу мактабгача  таълим ташкилотининг очилиши Зарафшон маҳалласи аҳолиси учун қолаверса болажонлар учун ажойиб совға бўлди. Мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий, давлат талаблари асосида жиҳозланган. Очилиш маросимида қатнашганлар янги замонавий ва барча қулайликларга эга мактабгача таълим ташкилоти хоналарини кўриб чиқишди.


Охирги ўзгариш вақти: 23/01/2020 15:22;   Кўрилганлиги: 288
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/2020-yil-22-yanvar-kuni-samarqand-shahridagi-zarafshon-mfyda-2019-yilgi-investitsiya-dasturi-asosida-qaytadan-qurilgan-7-maktabgacha-talim-tashkiloti-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 28/11/2020 13:45