Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

2020 йилнинг 19 февраль куни Самарқанд Давлат Университетининг мактабгача таълим факультети талабалари Самарқанд шаҳридаги 80-мактабгача таълим ташкилотида “Назарий билимларни амалиётда қўллаш ва Корея Республикасининг мактабгача таьлим тизимидаги тажрибаларини умумлаштириб ўрганиш” бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди.

Самарқанд Давлат Университетининг мактабгача таьлим факультети магистр ва бакалавр талабалари иштирокида, Самарқанд шаҳар 80-мактабагача таьлим ташкилотида “Назарий билимларни амалиётда қўллаш ва Корея Республикасининг мактабгача таьлим тизимидаги тажрибаларини умумлаштириб ўрганиш” мавзуси юзасидан семинар тренинг ўтказилди. Семинар тренингда, мактабгача таълим факультети талабалари таълим тизимини ривожлантиришда назарий билим ва амалий жараён узвий равишда олиб борилиши, назарий олинган билимлар амалиётда ўз исботини топиши учун таълим ташкилотлари ва олий таълим тизими билан доимий равишда хамкорликда иш олиб бориши кераклиги таъкидланди. Таълим-тарбия жараёнини самарадорлигини янада оширишда, оила билан хамкорлик ишлари, машғулотлар жараёнида ўйин фаолиятининг ахамияти хамда болаларнинг ижодий ривожланишидаги педагогик психалогик холатлари юзасидан маълумотлар берилди.

Семинарда Жанубий Кореялик меҳмон Че Мина иштирок этди. Корея Республикасининг мактабгача таьлим тизимидаги таълим-тарбия жараёни ва машғулотларни самарали ташкил этишда инноватцион технологиялардан фойдаланишнинг қулайликлари, ҳамда болаларни ёшликданоқ Ватанга меҳр муҳаббат руҳида тарбиялаш усуллари тўғрисида тажриба алмашилинди. Семинар давомида назарий олинган билимлар доимо амалиётда тўлдирилиб борилиши ва биз бугунги кунда мактабгача таьлим тизимини ривожлантириш устуда иш олиб борар эканмиз, фақатгина ривожланган давлатлардан андоза олиш билан чекланиб қолмасдан, барчамиз шу тизимда ўз изимизни қолдиришимиз кераклиги таъкидланди.


Киритилган вақти: 20/02/2020 17:40;   Кўрилганлиги: 260
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/2020-yilning-19-fevral-kuni-samarqand-davlat-universitetining-maktabgacha-talim-fakulteti-talabalari-samarqand-shahridagi-80-maktabgacha-talim-tashkilotida-nazariy-bilimlarni-amaliyotda-qollash-va-koreya-respublikasining-maktabgacha-talim-tizimidagi-tajri
Чоп этилган вақт: 28/11/2020 13:06