Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

2021 йил 22 июнь куни Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари ўртасида "Йилнинг энг яхши тарбиячиси" касбий кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

          Кўрик танловда мактабгача таълим ташкилотларининг 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган тарбиячилар иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги 67-сонли буйруғининг низоми асосида ўтказилди. Низом бўйича кўрик танлов 3 босқичда ўтказилади. Биринчи босқич шаҳар ёки туман босқичи бўлиб, бу босқичнинг "Энг яхши методист тарбиячи", "Энг яхши ижодкор тарбиячи", "Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи", "Энг яхши ғоя муаллифи", "Моҳир қўл устаси" номинациялари бўйича ғолиблар вилоят босқичига йўлланма оладилар. Ўтказилган кўрик танловда  мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари ўзаро билим, малака ва кўникмаларини намойиш этдилар. 

Танловнинг биринчи босқичда ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг барча турлар бўйича баҳолаб бордилар. Қизиқарли ўтказилган кўрик-танлов якунида:"Энг яхши методист тарбиячи" номинацияси бўйича 64-ДМТТ тарбиячиси Таирова Феруза Абдуғаниевна,   "Энг яхши ижодкор тарбиячи" номинацияси бўйича 67-ДМТТ тарбиячиси Камолиддинова Гўзал Ўткировна, "Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи" номинациясини 17-ДМТТ тарбиячиси Ҳотамова Ҳилола Аъзамовна, "Энг яхши ғоя муаллифи" номинацияси бўйича 107-ДМТТ тарбиячиси Облақулова Зарина Фурқат қизи,  "Моҳир қўл устаси" номинацияси бўйича 16-ДМТТ тарбиячиси Саломова Назира Аъзамовналар қўлга киритди. Юқоридаги номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган тарбиячилар кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.


Охирги ўзгариш вақти: 23/06/2021 07:18;   Кўрилганлиги: 36
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/2021-yil-22-iyun-kuni-samarqand-shahar-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-maktabgacha-talim-tashkilotlarining-tarbiyachilari-ortasida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovining-shahar-bosqichi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 02/08/2021 03:29