Хабарлар

Янги Низом тасдиқланди.

07-12-2018 16:48   346

Мактабгача таълим вазирининг буйруғи билан Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом тасдиқланди.

3 декабрь-«Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига совғалар улашилди.

03-12-2018 16:42   348

3 декабрь-«Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига вилоят мактабгача таълим бошқармасининг ташаббуси билан “Рухина” МЧЖ раҳбари А.Баёнов, ”Болалар келажаги ошхонаси” оилавий тадбиркорлик корхонаси раҳбари Д.Тошмурадов хомийлигида совғалар улашилди.

Навбатдаги Ҳайъат йиғилиши ўтказилди

26-11-2018 16:34   304

Жорий йилнинг 24 ноябр куни Самарқанд шаҳар 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд шаҳар мактабгача таълим тизими ходимлари учун навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳайъат йиғилишида 6 та масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Август конференцияси

27-08-2018 06:17   458

Жорий йилнинг 26 август куни Самарқанд шаҳар Халқ ва Мактабгача таълим бўлими ходимлари учун “Август конференцияси” ўтказилди.

Мактабгача таълим тизимида семинар-тренинглар доимий ўтказилиб келинмоқда

09-07-2018 17:00   831

Мактабгача таълим муассасаларида  доимий мақсадли  семинарларни  ташкил этиш режаси тузилган бўлиб, ушбу режа жадвал асосида жорий йилнинг 6- ва 7- июль кунлари 12-МТМда мудиралар учун, 102-МТМда педагог ва рухшунослар учун, 124-МТМда хамширалар  учун ҳамда 71-МТМда  тарбиячилар учун семинарлар ташкил этилди.    

Мактабгача таълим муассасалари ҳудудий назоратчи назоратида

28-06-2018 08:05   553

Жорий йилнинг 28 июнь куни Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлимининг маънавий ахлоқий тарбия, реаблитация ва АКТни жорий этиш методисти З.Мўминов Самарқанд шаҳридаги 112-мактабгача таълим муассасасида бўлиб, ҳудудий назоратчи сифатида эрталабги қабул ва нонушта жараёни билан танишиб чиқди.

Ота-оналар йиғилиши ўтказилди

28-06-2018 07:40   589

Жорий йилнинг 27 июнь куни Самарқанд шаҳридаги 33-мактабгача таълим муассасасида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳудудий назоратчи Н.Холбўтаева ва маҳалла раиси иштирок этди.

СЕМИНАР - ТРЕНИНГ  БЎЛИБ ЎТДИ

13-06-2018 06:58   1295

2018 йил 12 июнь куни  80-МТМда Самарқанд шаҳар  мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

‹ First  < 2 3 4