Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

60-махсус МТМда Наврўз байрами ўтказилди

Жорий йилнинг 2019 йил 1 апрел Самарқанд шаҳар 60-махсус мактабгача таълим муассасасида “Навруз-умумхалқ байрами” га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ота-оналари билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда тарбияланувчилар ўз мусиқий чиқишлари билан йиғилганларининг эътиборини тортди. Бундан ташқари, миллий урф-одат ва анъаналаримиздан “Келин салом” намойиш этилди ҳамда ота-оналар билан миллий ҳаракатли ўйинлар ижро этилди. Наврўз байрамининг анъанавий таоми ҳисобланган “Сумалак” ҳақидаги ривоят саҳна кўриниши тарзида намойиш этилди.

Тадбирнинг энг қувонарлиси шуки, Самарқанд шаҳар ҳокими Рахимов Ф.Ж томонидан тарбияланувчилар учун махсус совғалар, яъни имконияти чекланган болаар учун аравачалар, қултиқ тайёқлар ва юришга ёрдам берувчи махсус мослама(ходунок)лар берилгани болалар қувончига янада завқ бағишлади.


Охирги ўзгариш вақти: 02/04/2019 10:12;   Кўрилганлиги: 138
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/60-maxsus-mtmda-navroz-bayrami-otkazildi
Чоп этилган вақт: 14/11/2019 23:17