Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Август конференцияси

Жорий йилнинг 26 август куни Самарқанд шаҳар Халқ ва Мактабгача таълим бўлими ходимлари учун “Август конференцияси” ўтказилди.

“Август конференцияси” тизимдаги педагог ходимлар томонидан байрамона тарзда нишонланиши, шу билан бирга ўтган ўқув йили якунлари ва янги ўқув йилида олдимизда турган вазифалар тўғрисида келишиб олиш анъанага айланиб қолган.

           

Бугун биз август конференциясини Республикамиз мустақиллигининг 27 йиллиги олдидан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида, мактабгача таълим тизими ходимлари олдига ёш авлодни ҳар томонлама етук, билимдон, маънавий жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказиш, юрт учун муносиб фарзандларни тарбиялаш ҳамда таълим мазмуни, сифат-самарадорлиги жиҳатдан такомиллаштириш каби қатор вазифаларни қўяди.

            Мазкур вазифалар ижросини таъминлашда шаҳар мактабгача таълим тизими ходимларининг 2018-2019 ўқув йили олдидан бугунги ўтказилаётган Август коференциясини “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош вазифамиз” шиори остида ўтказилди.


Охирги ўзгариш вақти: 28/08/2018 06:22;   Кўрилганлиги: 304
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/avgust-konferentsiyasi
Чоп этилган вақт: 14/11/2019 23:18