Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Бугун Самарқанд шахрида яна икта давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

2021 йил 6 апрел куни Самарқанд шаҳридаги Боғи Темур МФЙда Инвестиция дастури асосида янгидан қурилган 15- ва реконструкция қилинган 15-мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд шахар хокимияти вакиллари, шахар сектор раҳбарлари, махалла фаоллари ва Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳодимлари болажонларни ҳамда уларнинг ота-оналарини ушбу замонавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошлаганлиги билан табрикладилар

15-мактабгача  таълим ташкилоти 180 ўринга, 43-мактабгача таълим ташкилоти 60 ўринга мўлжалланган бўлиб замонавий, давлат талаблари асосида жиҳозланган. Очилиш маросимида қатнашганлар янги замонавий ва барча қулайликларга эга мактабгача таълим ташкилоти хоналарини кўриб чиқишди.


Охирги ўзгариш вақти: 06/04/2021 17:51;   Кўрилганлиги: 136
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/bugun-samarqand-shaxrida-yana-ikta-davlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 02/08/2021 02:08