Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим тизимида семинар-тренинглар доимий ўтказилиб келинмоқда

Мактабгача таълим муассасаларида  доимий мақсадли  семинарларни  ташкил этиш режаси тузилган бўлиб, ушбу режа жадвал асосида жорий йилнинг 6- ва 7- июль кунлари 12-МТМда мудиралар учун, 102-МТМда педагог ва рухшунослар учун, 124-МТМда хамширалар  учун ҳамда 71-МТМда  тарбиячилар учун семинарлар ташкил этилди.    

  Ўтказилган семинар-тренингда мактабгача таълим бўлимининг озиқ-овқат махсулотлари хисоби бўйича гуруҳ раҳбари Бекзод Суюнов ҳамшираларга янги СанПИН меъёрларини мактабгача таълим муассасасида бажариш йўллари ва тартибини тушинтириб, бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари босқичма-босқич Аутсорсинг хизматига ўтказилиши  ҳақида тўхталиб ўтди.

     Шунингдек, 27-МТМ педагоги мактабгача таълим муассасаларида  ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш, тарбиячи билан ҳамкорликда чиниқтириш муолажаларини ўтказиш аҳамияти тўғрисида  маълумот бериб, амалда ҳам намоиш этган бўлса,     124-МТМ хамшираси Б.Мусинова ҳамшира томонидан юритиладиган  меъёрий хужжатлар кўргазмасини ташкил этди.  Семинар давомида иштирокчиларга методик ёрдам кўсатилди.


Охирги ўзгариш вақти: 09/07/2018 17:51;   Кўрилганлиги: 580
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/maktabgacha-talim-tizimida-seminar-treninglar-doimiy-otkazilib-kelinmoqda
Чоп этилган вақт: 12/11/2019 08:07