Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳамда шаҳар санитария-эпидемиология осойишталиги маркази билан ҳамкорликда барча шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари хамшираларига "Коронавируси"ни мамлакатимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўқув-амалий семинарда Самарқанд шаҳар СЭО маркази врач-эпидемиолог Жаббарова Нурия Исмаиловна, Самарқанд вилоят ДСЭНБ Самарқанд шаҳар филиали инспектори С.Нурматова ҳамда  Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳодимлари С.Юнусов, Э.Хайдаров, Г.Хакимовалар маъруза қилдилар. 

Самарқанд шаҳрида коронавирус инфекцияси ва мавсумий юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида уларнинг олдини олиш профилактикаси тўғрисида сухбатлар ташкил этилди. Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдидилар. 


Охирги ўзгариш вақти: 06/02/2020 14:35;   Кўрилганлиги: 310
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/samarqand-shahar-maktabgacha-talim-bolimi-hamda-shahar-sanitariya-epidemiologiya-osoyishtaligi-markazi-bilan-hamkorlikda-barcha-shahar-maktabgacha-talim-tashkilotlari-xamshiralariga-koronavirusini-mamlakatimizga-kirib-kelishini-oldini-olish-maqsadida-oquv
Чоп этилган вақт: 28/11/2020 12:18