Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими масъул ҳодимлари томонидан "Илк қадам" давлат ўқув дастури бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинардан ўтказилишидан мақсад; Пандемия даврида, уйда карантинда ўтирган мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячиларига унутилган билимларини яна бир бор ёдга олишда амалий ёрдам бериш.

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 98- ДМТТда бўлиб ўтган амалий семинарда, асосан мактабга тайёрлов гуруҳининг тарбиячилари ташриф буюрдилар. Бу семинарда тарбиячилар учун саводхонлик машғулотларини ташкил этиш ва шу машғулотлар жараёнида тарбиячилардан талаб қилинадиган билим, малака ва кўникма ҳақидаги тавсиялар билан ўртоқлашдилар. "Илк қадам" давлат ўқув дастурида бериб борилган ой мавзулари, ҳафта мавзуларининг  фаолият марказларида олиб борилаётган  машғулотлар қандай бўлиши кераклигини, кўргазмали, тарқатма материаллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши бўйича берилган саволларни, ақлий ҳужумлар, ўйинлар ва ёзма жавоблар орқали билиб олдилар.

Бундан ташқари мактабгача таълим ташкилотларида элементар математика машғулотларининг мактабга тайёрлов гуруҳларида қандай ташкиллаштириш лозимлигини , ҳамда тарқатма ва кўргазмали материалларни тайёрлаш, гуруҳда ҳужжатларнинг базасини тўғри ташкил этиш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар бериб борилди.Муҳими ҳар бир тарбиячи ўз касбини севадиган, тарбияланувчига меҳр бера оладиган яқин инсони бўлиши учун доимо изланишда бўлиши керак. Мактабгача таълим ташкилотларида ўз устида ишлайдиган, янги инновацион технологиялардан фойдаланадиган, АКТни мунтазам равишда қўллаб машғулот ўтказиб борадиган тарбиячилар ишлаши лозимлигини айтиб ўтилди. Семинарда тарбиячиларнинг машғулотлар давомида қўллаши мумкин бўлган ҳаракатли, тинч ва дидактик ўйинлар кўрсатиб берилди. "Тарбиячилар мактабгача таълимда фаолият юритар экан, шу касб учун фидоий инсон бўлиши ва албатта тарбияланувчи болажонларини яхши кўриши керак" -деган шиорни олға сурган семинар ташриф буюрган ҳар бир тарбиячини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари учун имконият яратиб берди. Энг муҳими ўйин тарзида ўтказилган семинар ташриф буюрган тарбиячиларда катта таассуротлар қолдирган ҳолда ўз ишини якунлади.


Охирги ўзгариш вақти: 17/11/2020 11:33;   Кўрилганлиги: 11
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/samarqand-shahar-maktabgacha-talim-bolimi-masul-hodimlari-tomonidan-ilk-qadam-davlat-oquv-dasturi-boyicha-seminar-bolib-otdi-seminardan-otkazilishidan-maqsad-pandemiya-davrida-uyda-karantinda-otirgan-maktabgacha-talim-tashkilotining-tarbiyachilariga-unuti
Чоп этилган вақт: 28/11/2020 12:29