Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 67-Давлат мактабгача таълим ташкилотида 8 февраль куни буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб "Нон иси" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

               Тадбирда ДМТТнинг мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида Алишер Навоийнинг болалиги ва унинг ақли, заковатини тарғиб этувчи саҳналар чиройли тарзда намойиш этилди. Бундай тадбирлар тарбияланувчиларни ҳар томонлама ақлли, маънавиятларини ўстиришда хизмат қилади. Бундан ташқари тадбирда тарбияланувчилар буюк мутафаккир шоир А.Навоий ижодига мансуб бўлган шеърлар ва ғазаллардан намуналар ўқиб берди. Тарбияланувчилар ўша даврга хос кийинишлари, айниқса ёш Алишернинг даврада ўзини тутишлари, ёш қизалоқларнинг ўша даврга хос назокат ила рақсга тушишлари барчада қизиқ таассурот қолдирди.

          Ўтказилган тадбир тарбияланувчилар онгида А.Навоийдек шоирнинг болалигини гавдалантира олди ва ўз олдига келажакда шоир бўлишдек мақсадларни қўйишга хизмат қила олди. Буюк мутафаккир шоир А.Навоий таваллудига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 04/03/2021 09:17;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/samarqand-shahar-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-67-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-8-fevral-kuni-buyuk-mutafakkir-shoir-alisher-navoiy-tavalludining-580-yilligiga-bagishlab-non-isi-deb-nomlangan-tadbir-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2021 05:33