Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд шаҳрида “UTRENNAYA ZVEZDA” Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Самарқанд шахар "UTRENNAYA ZVEZDA" мактабгача таълим ташкилоти 80 ўринга мўлжалланган бўлиб “Д.Кўндаланг” МФЙ, Н.Якубов кўчасида жойлашган. Жами 4 та гурухдан иборат

Бугунги кунда жами 8 та мутахассислар жалб этилган. Мактабгача таълим ташкилотида ҳар бир болани ривожлантиришга қаратилган алохида хоналар ташкил этилган. Ушбу муассасада 2 ёшдан то 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.

Барча гурух тарбиячилари олий маълумотли мутахассислар. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидаги таълим ҳизматлари ташкил этилган

Булар: логопед ишлари болалар нутқини коррекцион ишларни олиб бориш, тиббий ҳизмат яъни массаж, фитобар ҳизматлари, ментал арифметика болалар ақлий ривожлантириш ва илк математик билимларни ошириш, хареография болаларни рақсга ўргатиш, таэквандо болалар кураш машқларни ўргатиш, бадиий гимнастика қиз болаларни жисмоний етуклигини ошириш, инглиз ва испан тилларини ўргатиш, сузиш машқлари киритилган.

Барча гурухлар замон талабларига мос давлат талаблари асосида ташкил этилган бўлиб болаларни хар томонлама ривожлантиришга қаратилган ҳолатда жихозланган. Муассасада “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида ишлар олиб борилади. Янги педагогик технологиялар ва услублар асосида тарбиячилар фаолият ишларни бошладилар.

Хавфсизлик чоралари сифатида камералар ўрнатилган ва санитария талаблари тўлиқ амалга оширилган.

\


Киритилган вақти: 29/08/2020 14:10;   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/samarqand-shahrida-utrennaya-zvezda-davlat-xususiy-sherikchilik-asosidagi-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-oz-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 03/12/2020 21:31