Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд шаҳрида "BАВY LAND XADICHA “МЕЧТА” номли хусусий мактабгача таълим муассасаси иш фаолиятини бошлади.

         Самарқанд шахар "ВАВY LAND XADICHA" МЕЧТА""номли мактабгача таълим муассасаси 125 ўринга мўлжалланган бўлиб Ходжи Муминов кўчасида жойлашган . Жами 5 та гурухдан иборат.

         Бугунги кунда жами 22та мутахассислар жалб этилган. Мактабгача таълим муассасасида ҳар бир болани ривожлантиришга қаратилган алохида хоналар ташкил этилган.Ушбу муассасада 1,5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Барча гурух тарбиячилари олий маълумотли мутахассислар. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидаги таълим ҳизматлари ташкил этилган;

-логопед ишлари болалар нутқини коррекцион ишларни олиб бориш:

-тиббий ҳизмат яъни массаж:

-фитобар хизматлари;

-ментал арифметика болалар ақлий ривожлантириш ва илк математик билимларни ошириш;

-хареография болаларни рақсга ўргатиш;

-тэквандо, болалар кураш машқларни ўргатиш;

-бадиий гимнастика қиз болаларни жисмоний етуклигини ошириш;

-инглиз ва испан тилларини ўргатиш;

-сузиш машқлари киритилган.

        Барча гуруҳлар замон талабларига мос давлат талаблари асосида ташкил этилган бўлиб болаларни хар томонлама ривожлантиришга қаратилган ҳолатда жиҳозланган. Муассасада “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ишлар олиб борилади. Янги педагогик технологиялар ва услублар асосида тарбиячилар фаолият ишларни бошладилар.

       “Мечта” номли яъни орзу маскан барча талабларга мос бўлиб болаларни ватанпарвар, келгусида жисмоний ва ақлий етуклигини оширишга қаратилган.

       Хавфсизлик чоралари сифатида камералар ўрнатилган ва санитария талаблари тўлиқ амалга оширилган.


Охирги ўзгариш вақти: 29/08/2020 14:09;   Кўрилганлиги: 68
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/samarqand-shahrida-vavy-land-xadicha-mechta-nomli-xususiy-maktabgacha-talim-muassasasi-ish-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 28/11/2020 12:01