Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд шаҳрида янги “ИНТЕЛЛЕКТ” ҳамда “ВОЛШЕБНЫЙ ГОРОДОК МЕЧТА” нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятининг бошлади.

Самарқанд шаҳрида  “ИНТЕЛЛЕКТ” мактабгача таълим  муассасаси “Обод маскани” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  жойлашган бўлиб, қуввати 235 ўринга мўлжалланган. Тадбиркор Тошев Мизроб. Муассасада  таълим рус ва ўзбек тилларида  давлат талаблари асосида олиб борилади. Бундан ташқари муассасада рақс, гимнастика, шашка-шахмат тўгараклари фаолияти  учун шароитилар яратилган. Шунингдек,  болаларни соғлом тарбиялаш, чиниқтириш  муолажаларини олиб бориш мавқсадида муассасада бассейн ташкил этилган.

Иккинчи  Самарқанд  шаҳрида ги “ВОЛШЕБНЫЙ ГОРОДОК МЕЧТА” нодавлат мактабгача таълим муассасаси  “Ургут” МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, қуввати 50 ўринли. Раҳбари Вохидова Гульнора.  Бугунги кунда ушбу  муассасада 20 нафар  фарзандларимиз таълим-тарбия олишмоқда. 5 нафар фуқаролар иш билан таъминланган. Муассасада таълим  рус тилида давлат талаблари асосида олиб борилади.


Охирги ўзгариш вақти: 23/01/2019 06:01;   Кўрилганлиги: 139
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/samarqand-shahrida-yangi-intellekt-hamda-volshebnyy-gorodok-mechta-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-faoliyatining-boshladi
Чоп этилган вақт: 14/11/2019 23:51