Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд шахар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 64 ва 73-мактабгача таълим ташкилотларида 2020 йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 155-сонли буйруғининг хозирги кундаги ижроси юзасидан ҳамда психологлар иш хужжатларининг тўғри юритилиши холати буйича мактабгача таълим ташкилот педагог ҳодимлари учун амалий ўқув семинари ўтказилди

Семинарга МТБ методистлари ҳамда 107-МТТ методисти М.Уракова, 76 МТТ методисти Н.Нуриддинова, 114-МТТ методисти М. Парманкулова, 102-МТТ психологи Н.Мансурова, 98-МТТ жисмоний тарбия йўриқчиси Г. Бўриевалар   мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган психолог, метадист, жисмоний тарбия йўриқчиси, мусиқа раҳбари ва тарбиячилар ишрирок этдилар.

Мактабгача таълим ташкилоти мутахассислари иш хужжатларининг юритилиши, болалар билан ишлаш, бола ривожланиш харитасининг тўғри юритилиши хусусида савол жавоб ўтказилди. Мактабгача таълим ташкилоти педагогларининг иш вазифаси, бола ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари хамда боланинг мактабга рухий ва жисмоний тайёргарлик холатларини аниқлаш ва аълохида эҳтиёжга мухтож бола билан ишлашни тўғри йулга қуйиш буйича бир қанча маълумотлар берилди.

Педагог ҳодим таълим жараёнининг асосий иштирокчиси хисобланиши болаларни мактабга тайёрлашда рухий ва жисмоний чиниқтириш мухим ахамиятга эга хисобланади.   Мактабга тайёрлов гурухлари билан тўғри иш ташкил этиш, улар билан якка тартибда ишлаш, иш хужжатларини тўғри юритиш хусусида семинар давомида бир қанча янгиликлар ва маълумотлар берилди. Мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари фаолияти давомида янги инноватцион технологиялардан фойдаланиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва ўз устида кўпроқ ишлаш лозимлиги айтиб ўтилди. Бола тарбияси нафақат тарбиячи педагог ходим учун балки ташкилотда фаолият юритаётган хар бир мутахассис учун энг катта вазифа ва мақсад бўлиши лозим.


Охирги ўзгариш вақти: 17/03/2020 15:41;   Кўрилганлиги: 558
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/samarqand-shaxar-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-64-va-73-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-2020-yil-10-mart-kuni-ozbekiston-respublikasi-maktabgacha-talim-vazirligining-2019-yil-30-avgustdagi-155-sonli-buyrugining-xozirgi-kundagi-ijrosi-yuzasidan-
Чоп этилган вақт: 28/11/2020 12:26