Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 24 апрель куни Самарқанд шаҳридаги 94-мактабгача таълим муассасасида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда “Илк қадам” Давлат дастури асосида бир кунилик иш жараёни намунали тарзда кўрсатиб берилди. Тренингда иштирокчилар учун мактабгача таълим муассасасида болаларни кутиб олишдан тортиб, эрталабки бадан тарбия, нонушта жараёни, кунлик машғулот олиб бориш, мусиқа ва спорт машғулотларини ташкил этиш каби жараёнлар тўлиқ кўрсатиб берилди.


Охирги ўзгариш вақти: 24/04/2019 10:34;   Кўрилганлиги: 106
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 12/11/2019 07:36