Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

СЕМИНАР - ТРЕНИНГ  БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йил 12 июнь куни  80-МТМда Самарқанд шаҳар  мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда:       

  • “Бола шахсига йўналтирилган таълим дастури асосида ишлаш”   
  • “Оила ва маҳалла ҳамкорлик ишларини ташкил этиш самараси”
  • “Мактабгача таълим муассасаларида спорт мусобақаларининг ёшлар спортини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ўрни”
  • Мактабгача таълим муассасалари ҳудудларида болалар ёшини инобатга олган ҳолда “Эртаклар шаҳарчаси” ни ташкил этиш.” мавзулари кўриб чиқилди.

             Семинарда  50 нафар тарбиячи   фаол қатнашиб, улардан 95-МТМ тарбиячиси Махфират Вахобова, 58-МТМ тарбиячиси Мияссар Вохидова, 80-МТМ тарбиячиси Раима Ражабовалар ўз тажрибасидан келиб чиқиб билим, малака ва куникмаларини намойиш эди.

        “Бугунги семинар-треннинг мени мактабгача таълим тизимга бошқа куз билан қарашга, фаолиятимга тубдан ўзгартиришлар киритишни, ўз устимда иш олиб боришни англашимга ундади!” - деб  Машхура Мирзабаева (56-МТМ) ва Васила Қаххорова (79-МТМ)лар семинардан олган таасуротларини билдирди.

              Семинар тренингни  Н.Х.Холбутаева  -  Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ва методик хизматини мувофиқлаштириш   шўъба мудири,  Д.Қодирова - Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 98-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси, А.Базарова - Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 80-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси, Р.Ўбайдова  -  Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 110-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси ўтказдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 28/06/2018 08:50;   Кўрилганлиги: 1130
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/seminar-trening-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 14/11/2019 23:17