Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари педагог ва маънавий-маърифий ишларга масъул ҳодимлар иштирокида "Бахтли бола маънавияти" номли семинар ўтказилди.

Республика маънавият-маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази хамкорлигида "Бахтли бола маънавияти" 3-7 ёшли болаларни маънавий тарбиялаш бўйича методик қўлланма асосида Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги ҳудудлар кесимида семинарлар ўтказилди. 

Бунда барча мактабгача таълим ташкилотларидан  педагог ва маънавий-маърифий ишларга масъул ҳодимлар фаол иштирок этишди ҳамда хар бир мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячилар, ота-оналарга ушбу семинарни ўтказиш режалаштирилди. 


Киритилган вақти: 21/11/2019 15:36;   Кўрилганлиги: 21
 
Материал манзили: http://samshaharmtb.uz/news/shahar-maktabgacha-talim-tashkilotlari-pedagog-va-manaviy-marifiy-ishlarga-masul-hodimlar-ishtirokida-baxtli-bola-manaviyati-nomli-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 09/12/2019 05:23